Дарвоза ишғол қилинганини автоматик тарзда аниқлаш тизимидан 2017 йилда Россияда ўтадиган Конфедерациялар кубогида фойдаланилади. Бу ҳақда, ФИФА матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Goal-Line Technology тизими голни техник воситалар ёрдамида қайд қилиб, ўйин ҳакамини тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтганидан тезкор равишда бохабар этиш имкониятини беради. Ушбу тизим синовдан ўтказилган биринчи халқаро турнир 2012 йили Японияда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлган эди. Шундан сўнг ундан 2013 йилги Кондерациялар кубогида, 2014 йилги Жаҳон чемпионатида ҳамда 2016 йилги Европа чемпионатида фойдаланилган эди.
Конфедерациялар кубоги 2017 йил 17 июндан 2 июлга қадар Москва, Санкт-Петербург, Сочи ва Қозон шаҳарларида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)