Футбол бўйича Дания Кубоги 3-босқичида номаълум кимсалар «Мидтьюлланд» футбол клубининг «Фремад Амагер» жамоасига қарши сафар учрашуви вақтида кийиниш хонасига бузиб кирди. Бу ҳақда Squawka порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Биринчи бўлимдан сўнг «Мидтьюлланд» футболчилари уларнинг кийиниш хонасига бузиб кирилганлиги ҳамда шахсий буюмлари, жумладан, мобил телефонлар ва автомобиль калитлари йўқолганини аниқлади.
«Мидтьюлланд»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйиндан сўнг клуб раҳбарияти стадиондаги хавфсизлик даражасидан хавотирда эканини маълум қилди.
Стадионнинг хавфсизлик хизмати бўлиб ўтган воқеага изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)