«Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарнинг отаси ўғлининг «Валенсия» дарвозасига урган голини нишонлаши билан боғлиқ янгиликларга изоҳ берди. Унинг Marca нашрига билдиришича, ўғлининг ишқибозларни гижгижлаши ёмон хулқ-атвор белгиси эмас, деб хабар беради «ТАСС».
Испания чемпионати тўққизинчи тури доирасида ўтган «Барселона» – «Валенсия» учрашувида (3:2) ютқизаётган жамоа ишқибозларидан бири голни нишонлаётган Луис Суарез ва Неймарга қарата пластик идиш отди. Шундан сўнг «Барселона» футболчилари «Валенсия» ишқибозларини ҳақорат қила кетди.
«Неймар қилган ишда ёмон жиҳатлар кўрмаяпман, — деди футболчининг отаси Неймар да Силва Сантос. — Мухлисларнинг феъл-атвори ҳақоратли эди. ‘Барселона’ ғалабадан хурсанд эди, бу нормал ҳолат. Провокациялар футболда ҳам у, ҳам бу томондан бўлиши мумкин, лекин буни ўзгартириб бўлмайди».
Изоҳ (0)