Мьянма ғарбий соҳилида самолёт қулаб тушганлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат фуқаролик авиацияси бошқармасига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди.
«Шуни аниқ айтишим мумкинки, бу самолёт мамлакатнинг бирор бир авиакомпаниясига тегишли эмас», — деб таъкидлади бошқарма вакили. Унинг сўзларига қараганда, ҳаво кемасининг қулаганлиги ҳақида биринчи бўлиб, ҳудуддаги манбалар маълум қилган.
Мутахассислар ҳодиса жойига йўл олди.
Изоҳ (0)