YouTube’да археологлар Қуддусда жойлашган Бўш Қабр ибодатхонасида Исо Масиҳ кўмилганлиги тахмин қилинган жойдан Масиҳ ложасининг мармардан ишланган дафн плитасини ечиб олаётгани акс этган видеоёзув пайдо бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Плита 1555 йилда ўрнатилган эди. Унинг остидан кўп миқдорда тош материаллар топилди. Эндиликда олимлар ривоятларда Исо Масиҳ танаси ётқизилган жой деб айтиладиган тош сатҳ аслида қандай бўлганини аниқлаши керак бўлади.
https://www.youtube.com/watch?v=B77qm7r8Tq4
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ олимлар XVI асрдан бери биринчи марта Масиҳ ложасининг мармар плитасини очгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)