ИШИД террорчи гуруҳи аъзолари ўтган ҳафта давомида Ироқнинг Мосул шаҳрида 232 кишини қатл қилди. Бу ҳақда, БМТ хабарига асосланиб, «Интерфакс» ёзмоқда.
Ўлдирилган тинч фуқароларнинг 190 нафари собиқ хавфсизлик кучлари хизматчиларидир. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси матбуот котиби Равина Шамсадонийнинг маълум қилишича, қолган 42 киши ИШИД сафларига қўшилишдан бош тортгани туфайли ўлдирилди.
Ироқ армиясининг Мосулни озод қилиш бўйича ер усти операцияси 17 октябрь куни бошланган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган
Изоҳ (0)