Samsung Electronics компанияси Galaxy Note 7 смартфонларининг аккумуляторлари ўз-ўзидан ўт олиши билан боғлиқ 140 ҳолатни тасдиқлади. Бу ҳақда, компания вакиллари ўтказилаётган текширув доирасида берган ҳисоботига асосланиб, The International Business Times хабар бермоқда.
Айтилишича, компания умумий ҳисобда шу моделда 2,5 миллион ускуна чиқарган. Шулардан 1,59 миллиони сотилган. Ўз навбатида, сотилган смартфонлардан 1,47 миллиони қайтариб олинган.
Компанияга умумий ҳисобда батареянинг қизиб кетиши ёки унинг ёниб кетиши билан боғлиқ 220 шикоят келиб тушган. Компания аппаратларни алмаштириб беришни ўз зиммасига олганидан сўнг ҳам шикоятлар тўхтамаган — алмаштирилган гаджетларда худди шу муаммони кузатган 119 киши шикоят қилган.
Бугунги кунга қадар биринчи партиядан 117, иккинчи партиядан 90 гаджет техник экспертизадан ўтказилди. 47 ҳолатни Samsung текшира олмади.
Якуний хулосага кўра, биринчи харидлардан 85 смартфонда, алмаштирилган ускуналарнинг эса 55 тасида ёниш кузатилди.
Компания воқеа сабабларини текширишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)