Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тижорат таклифини электрон юбориш хизматини жорий қилди, деб ёзди ташкилотнинг Telegram’даги канали. Электрон ариза тўлдириш интерактив хизмати тадбиркорлик субъэктларининг маҳсулотни ҳорижга экспорт қилишига амалий кўмак бериш учун ишга тушган.
Бунда савдо-саноат палатаси тижорат таклифини тижорат тармоқларига, улгуржи савдо билан ва импорт билан шуғулланадиган хорижий корхоналарга, ҳамкорларига тегишли мурожаат юборади.
Тижорат таклифи унда кўрсатилган маҳсулот ва мақсадли экспорт бозорлар бўйича ўрганилишини инобатга олиб, 1 ойдан 3 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)