Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ташкилотга аъзо миллий терма жамоаларнинг октябрь ойи учун рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон ОФКга аъзо 47 мамлакат орасида 9-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда «Газета.uz».
ОФКнинг рейтингида Жанубий Корея термаси 92,939 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда БАА (86,36) ва Саудия Арабистони (84,68) эгаллаган. Эрон 79,62 очко билан тўртинчи ўринда.
Ўзбекистон сентябрь ойига нисбатан очколар сонини 56,31 дан 58,51 гача оширганига қарамай, 9-ўринда қолди.ОФК рейтингини тузишда клуб ассоциацияларининг сўнгги тўрт мавсумдаги Осиё Чемпионлар Лигаси ва ОФК Кубогидаги натижалари ҳамда ФИФА рейтингидаги очколарнинг 30 фоизи инобатга олинади. Рейтинг клублар ва терма жамоанинг очколари йиғиндиси эвазига тузилади.
Изоҳ (0)