2016 йил бошидан буён Ўртаер денгизи орқали Европага йўл олишга уриниб, ҳалок бўлган муҳожир ва қочоқлар сони 3,8 минг кишини ташкил қилди. Бу ҳақда БМТнинг муҳожирлар бўйича бошқармаси маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу тариқа, ҳозирги кунга қадар ҳалок бўлган ва бедарак йўқолган муҳожирлар сони 2015 йил давомида қайд этилган кўрсаткичдан ошди. 2015 йилда Ўртаер денгизида қурбон бўлганлар сони 3 771 кишини ташкил қилганди.
Изоҳ (0)