Уфада 14 ва 17 ёшли икки мактаб ўқувчиси кўп қаватли уйдан пастга сакради. Уларнинг жасадлари топилганлиги муносабати билан Бошқирдистон тергов бошқармаси жиноий иш қўзғатди. Тегишли хабар бошқарма сайтида чоп этилди, деб ёзади «РБК».
Хабарда таъкидланишича, ҳодиса 25 октябрь, сешанба куни Киров кўчасида юз берди. Тергов бошқармаси томонидан Нефтeкамск шаҳрида истиқомат қилган 17 ёшли ва Уфа шаҳрида яшаган 14 ёшли ўқувчи қизларнинг жасадини топди. Уларда баландликдан қулашга хос шикастланишлар аниқланган.
Ҳозирги пайтда терговчилар ҳодиса вазиятларини аниқламоқда ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказмоқда. Шунингдек, хабарда таъкидланишича, жиноят иши юзасидан тергов доирасида бир қатор экспертизалар, жумладан, тиббий ва руҳий-психологик комплекс текширишлар тайинланади.
Изоҳ (0)