Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақидаги фармонни имзолади. Тегишли хабар республика раҳбари сайтида чоп этилди, деб ёзади «РБК».
«Қирғизистон Республикаси Олий Кенгашининг 2015 йил 2 ноябрда Қирғизистон Социал-демократик партияси, ‘Қирғизистон’, ‘Онугуу-Прогресс’, ‘Ота Макон’ фракциялари ўртасидаги коалиция келишуви билан шакллантирилган Қирғизистон Республикаси ҳукумати истеъфога чиқарилди деб ҳисоблансин», — дейилади ҳужжатда.
Шу билан бир вақтда бош вазир, бош вазир ўринбосари, шунингдек, республика маъмурий бошқарув раҳбарларига ҳукуматнинг янги таркиби ва бошқармалар раҳбарлари тайинлангунга қадар вазифаларини бажаришни давом эттириш таклиф этилди.
Фармон у имзоланган вақтдан бошлаб кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Олий Кенгаши спикери Чинибай Турсунбеков парламентда кўпчиликни ташкил этувчи коалициянинг тарқалганлигини расман эълон қилган эди.
Изоҳ (0)