«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо шаҳардаги папарацци унинг ҳаётини қийинлаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Португалиялик мутахассиснинг Манчестер шаҳрида уйи ёки квартираси йўқ. Моуриньо турмуш ўртоғи билан меҳмонхонада яшайди ва у ерда папарацси уни доим кутиб туради.
«Бу меҳмонхона ҳамда мен билан ҳомийлик қилаётган брендлар учун яхши. Мен учун эса бу ҳақиқий фожиа. Баъзида мен кўприк бўйлаб айланишни ёки ресторанга боришни хоҳлайман, аммо бора олмайман ва бу жуда ёмон», – деди Моуриньо.
Жозе Моуриньо Манчестерда уй сотиб олмайди, аммо квартира харид қилиши мумкинлигини айтиб ўтди.«Матбуот мени ‘жойлаштириб’ қўйган катта уйларни ҳеч қачон харид қилмайман, балки яхши квартира сотиб оларман. Мен овқат тайёрлашни билмайман. Лекин телефонимдаги махсус мобил дастурлар орқали овқат буюртма қиламан», – қўшимча қилди португалиялик мураббий.
Маълумот учун, Жозе Моуриньо 2016 йилнинг ёзида «МЮ» бош мураббийи этиб тайинланди. Жамоа АПЛ 9-туридан сўнг 14 очко билан 7-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)