Валенсиядаги автомобилларни кесиш майдончаси эгаси доимий равишда унинг ҳудудига кириб олаётган ўғрилардан чарчагани туфайли қатъий чоралар кўришга қарор қилди. Бу ҳақда, The Local нашрига асосланиб, «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ўтган ёзда унинг ҳудудига етти марта ўғрилар кирди. Улар итлардан мутлақо қўрқмай, ҳатто тўрт жониворни ўлдирди ҳам. Шу боис эндиликда машиналар уюмини буқалар қўриқлайдиган бўлди. Булар далага олиб чиқиладиган оддий буқалар эмас, балки корридада иштирок этиш учун махсус етиштириладиган буқалардир.
Буқалар боғланмаган бўлиб, эски машиналар сақланадиган ҳудудда эркин юради. Улар кучи ва ғазабкорлиги билан ажралиб туради.
Изоҳ (0)