Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилияда футбол бўйича мамлакат терма жамоаси собиқ аъзоси, барча даврларнинг энг яхши ҳимоячилардан бири Карлос Альберто Торрес 72 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Foto: EPA

Foto: EPA

ФИФА матбуот хизматининг маълум қилишича, афсонавий футболчи юрак хуружидан вафот этди.

Карлос Альберто 1970 йили Бразилия термаси сафида жаҳон чемпиони бўлганди. Финал баҳсида Бразилия 4:1 ҳисобида Италияни мағлубиятга учратган, голлардан бирига эса айнан Карлос Альберто муаллифлик қилган эди.

Маълумот учун, Карлос Альберто «Нью-Йорк Космос» клуби билан 4 карра АҚШ чемпиони бўлган. Футболчилик фаолиятидан сўнг у мураббий ва шарҳловчи бўлиб ишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)