Аёллар ҳар сутка 50 дақиқага, йилига эса 39 кунга эркаклардан кўра кўпроқ ишлайди. Бу ҳақда, The Global Gender Gap йиллик ҳисоботига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Охирги ўн йил давомида жаҳонда ишлаётган аёллар сони чорак миллиардга ўсган бўлишига қарамай, ишдаги гендер нотенгликни бутунлай бартараф этиш учун яна 170 йил талаб этилади, агар бу борадаги ишлар суръати ҳозиргидай кетса, деб аниқлик киритилади ҳисоботда.
Ҳисоботда аёллар уйда бажарадиган ва эвазига ҳақ олмайдиган уй юмушлари инобатга олинган. Айнан шу омил ҳисобга олинган тақдирда аёллар эркаклардан кўпроқ ишлайдиган бўлиб чиқади.
Изоҳ (0)