Футбол бўйича Хорватия чемпионатининг иккинчи дивизиони доирасида «Сесвете» ва «Дугополье» клублари ўртасидаги ўйинни бошқарган ҳакам дарвоза тўридаги тешик туфайли пенальтидан киритилган голни инобатга олмади. Ушбу ҳолат акс этган видео YouTube’даги Meregeo Videos каналида эълон қилинди.
Хорватиялик ҳакам Тино Кречак «Сесвете» аъзоси Анте Аралицнинг зарбаси дарвоза тўридан жой олмаган деб ҳисоблади. Такрорий вазиятда эса тўп дарвозага киргани, аммо тўп тўрнинг йиртилган қисмидан чиқиб кетганини кўриш мумкин.
Жамоалар ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якун топди.
Изоҳ (0)