British Airways авиакомпаниясининг Ванкувер шаҳрида фавқулодда қўнишни амалга оширган лайнери йўловчилари ҳамда экипаж аъзоларидан 25 нафари тутундан заҳарланиш туфайли шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Лайнер Сан-Францискодан Лондонга учаётган эди. Учувчилар экипаж аъзолари ўзларини ёмон ҳис қилаётгани боис Ванкуверда қўниш учун рухсат сўради.
Қўнишдан сўнг учиш майдонига тез ёрдам машиналари етиб келди ва жабрланганларни маҳаллий шифохоналарга етказди.
Самолётда нима сабабдан тутун келиб чиққани ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)