Футбол бўйича Уэльс терма жамоасининг собиқ футболчиси Марк Айзлвуднинг хотини ажрашиш туфайли ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.
54 ёшли Пенелопа Айзлвуднинг жасади Жанубий Уэльсдаги уйида аниқланди. У дори воситалари ва алкогольнинг бир вақтда истеъмол қилиниши оқибатида ҳаётдан кўз юмди.
Пенелопанинг қизи Холли онаси бир неча йилдан буён тушкунликдан азият чекканини маълум қилди. Бундан ташқари, у шу йилнинг март ойида туғуруқ вақтида фарзандидан айрилган эди.
Айни вақтда 57 ёшли Марк Айзлвуд қаллоблик бўйича суд ишини кутмоқда. У ва унинг турмуш ўртоғи ажрашиш жараёнида эди.
Маълумот учун, Марк Айзлвуд 1986–1994 йиллар давомида Уэльс термаси сафида 39 та учрашув ўтказган. Футболчилик фаолияти давомида у «Лидс, «Чарльтон» ва бошқа инглиз клубларда тўп сурган.
Изоҳ (0)