АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолёти 21 октябрь куни Ироқнинг Мосул шаҳридаги ал-Ҳаж Юнус қизлар мактабига зарба берди. Эртаси куни Мосулдан 20 километр шарқдаги Қарақош ва 15 километр шарқдаги Хазна аҳоли яшаш пунктлари бомбаланди. Бу ҳақда, Россия мудофаа вазирлиги хабарига асосланиб, «ТАСС» маълум қилди.
Бундан ташқари, айтилишича, 23 октябрь АҚШ самолётлари Мосулдан 17 километр шимолдаги Қароқхароб, 34 километр жанубдаги аш-Шўро аҳоли пунктларига ҳужум қилди. Бу ерларда кўплаб ижтимоий бинолар вайрон қилинди.
Россия ҳарбийларининг билдиришича, умуман олганда, охирги уч сутка мобайнида АҚШ бошчилигидаги коалиция ҳужумлари оқибатида 60 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, 200 нафари яраланди.
Изоҳ (0)