Футбол бўйича Англия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэм «Қироллик клуби» элчиси этиб тайинланади. Бу ҳақда Marca газетасига таяниб, «ТАСС» маълум қилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, «Лос-Анжелес Гэлакси»даги фаолияти билан америкалик мухлисларга таниш бўлган 41 ёшли Бекхэм АҚШда «Реал» брендини оммалаштириш билан шуғулланади.
Дэвид Бекхэмнинг «Реал» элчиси сифатида расман таништирилиш муддати ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, футболчилик фаолиятини 2013 йилда якунлаган Бекхэм 2003–2007 йиллар давомида «Реал» шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида у «Манчестер Юнайтед», «ПСЖ» ва «Милан» клубларида тўп сурган.
Изоҳ (0)