ЖЧ—2018 йўлида кураш олиб бораётган футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 ноябрь куни Иорданияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган бу беллашув орадан беш кун ўтиб Сеулда ўтадиган Жанубий Кореяга қарши саралаш ўйини олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
«Championat.asia» нашри ўзининг «Эшитдик-да» рукнида Иорданияга қарши беллашувга «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилиши мумкинлиги борасидаги хабарни чоп этди. Маълумот ЎФФ терма жамоалар маркази томонидан расман тасдиқланмаган.
Изоҳ (0)