«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Испания чемпионатининг 2015/16 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди. «Барселона» етакчиси Лионель Месси Ла Лигада ўтган мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси бўлди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Қуйида турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритган футболчилар номи келтирилган. Улар орасидан «Реал» форварди Криштиану Роналду жой олмаган.
Энг яхши янги футболчи: Марко Асенсио («Реал» / «Эспаньол»);
Энг яхши дарвозабон: Ян Облак («Атлетико»);
Энг яхши ҳимоячи: Диего Годин («Атлетико»);
Энг яхши мураббий: Диего Симеоне («Атлетико»);
Энг яхши ярим ҳимоячи: Лука Модрич («Реал»);
Энг яхши хорижлик футболчи: Луис Суарес («Барселона»);
Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси («Барселона»);
Энг яхши футболчи: Антуан Гризманн («Атлетико»);
Мухлислар танлови: Антуан Гризманн («Атлетико»).
Изоҳ (0)