Сурия президенти Башар Асаднинг амакиси Рифат Асад Францияда давлат мулки ҳисобидан ноқонуний равишда бойлик орттириш иши бўйича судланади. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
79 ёшли Рифат Асад шу йилнинг июнида тергов остига тушди. У давлат мулкларини ўзлаштириш ҳамда солиқ қонунчилигини қўпол тарзда бузиш натижасида қўлга киритилган пулларни олдиндан тил бириктирган ҳолда ювишда айбланмоқда.
Transparency International ва Sherpa ноҳукумат ташкилотларининг Франция бўлинмалари Рифат Асадга қарши шикоят билан Франция судига 2013 йили мурожаат қилган эди. Ҳисоб-китобларга қараганда, Рифат Асаднинг Францияда кўчмас мулки 160 миллион еврога нархланади. Тергов версиясига кўра эса, қувғиндаги сиёсатчи 90 миллион евролик мулкка эгалик қилади.
Изоҳ (0)