АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Японияда қисқа масофадан кўтарилувчи ва вертикал қўнувчи F35B самолётларини қабул қила оладиган десант кемасини жойлаштиради. Кемада F35B самолётларидан тузилган эскадрилья жойлашиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳарбий-денгиз кучлари вакилининг сўзларига қараганда, Wasp типидаги универсал десант кемаси (УДК) Сасебо портига келади. Wasp УДК шу тоифадаги «Бонхомм Ричард» кемасининг ўрнини эгаллайди — бу кема таъмир ва модернизация учун Сан-Диегога (Калифорния штати) йўлланади.
УДК 2017 йил охирида жойлаштирилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)