«Реал» жамоасининг германиялик ярим ҳимоячиси Тони Кроос клуб бош мураббийи Зинедин Зиданнинг товони билан берган узатмасидан сўнг гол киритди. Мазкур ҳолат ёзиб олинган видео Twitter’даги The UCL Zone саҳифасида эълон қилинди.
https://twitter.com/TheUCLZone/status/790219257657323520
44 ёшли франциялик мутахассиснинг чиройли узатмасидан сўнг Кроос чап бурчакни нишонга олди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб, унинг ичидан жой олди.
Маълумот учун, бир неча кун аввал 26 ёшли Кроос «Қироллик клуби» билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади ва энг кўп маош олувчи германиялик футболчига айланди.
Изоҳ (0)