Баҳрайнда бўлиб ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ярим финалга йўлланма олган учинчи жамоа номи маълум бўлди. Аввалроқ Саудия Арабистони ва Вьетнам финал остонасидаги босқичга йўл олиб, мундиал чиптасини ҳам қўлга киритганди.
Чорак финалнинг учинчи ўйинида Япония ёшлари Тожикистонга имконият қолдирмади — 4:0. Гуруҳ босқичида кунчиқар юрт термаси Ўзбекистоннинг чорак финалдаги рақиби Эрон билан дуранг ўйнаган бўлса, Қатар Яман устидан зафар қучганди.
Тожикистон термаси эса ўз гуруҳида Хитой ҳамда Австралияни қолдириб кетди. Ўзбекистондан 1:2 ҳисобида енгилган тожикистонлик футболчилар Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, Австралия билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди.
Ярим финал йўлидаги сўнгги ўйин Ўзбекистон ва Эрон ёшлари ўртасида бўлиб ўтади.
Осиё Чемпионати—U19 Чорак финал 24 октябрь, душанба
Изоҳ (0)