Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Федерика Могерини 24 октябрь, душанба куни Мальтада ҳалокатга учраган енгил моторли самолёт ичида Евроиттифоқ муассасалари ходимлари бўлганини рад этди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Мальтада ҳалокатга учраган самолёт ичида Евроиттифоқ ходимларидан ҳеч ким бўлмаган. Мазкур рейс Евроиттифоққа тегишли эмас эди», – дея ёзди Могерини Twitter’даги саҳифасига.
Аввалроқ ҳаво кемаси бортида камида 5 киши ҳалок бўлгани, улар Евроиттифоқ чегара хизмати – Frontex’нинг мансабдорлари экани ҳақида хабар берилганди.
Кейинроқ ташкилот вакиллари самолёт улар томонидан ишлатилмагани ва ҳеч қайси ходими жабрланмагани ҳақида маълум қилди.
Reuters’нинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг барчаси Франция фуқароси эди. Агентликнинг манбаси фалокат қурбонларининг фаолияти ҳақида маълумот бермаган.
Айни дамда воқеа жойида қутқарув хизмати ходимлари иш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)