Эрон нефть қазиб олиш ҳажмини музлатиб қўйиш режасига тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда мамлакат нефть вазири Амир Ҳусайн Заманиния IRNA агентлигига берган интервьюсида айтди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Эрон жаҳон бозоридаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида нефть қазиб олиш ҳажмларини музлатиб қўйишга тайёр», — деди у.
«Баррелига 55–60 долларни адолатли нарх деб ҳисоблаймиз», — қўшимча қилди нефть вазири.