Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Европа Иттифоқини мамлакат билан визасиз режим жорий этиш бўйича ваъдаларини бажаришга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Адолат ва ривожланиш партияси раҳбариятининг Афьон шаҳридаги икки кунлик учрашувидаги чиқишида Туркия ҳукумати раҳбари расмий Анқаранинг евроинтеграция бўйича нуқтаи назари ўзгариши мумкинлигини айтиб ўтди.
«Евроиттифоқ таркибига қўшилиш масаласида андишамиз йўқ, жараённи бошлаган жойимизда турибмиз. Чалкашлик Евроиттифоқдагиларнинг бошларида бор, ва Буюк Британиянинг чиқиш ҳақидаги қароридан сўнг улар келажакка бўлган назарини қайта кўриб чиқиши лозим», — таъкидлади Йилдирим.
Изоҳ (0)