Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баҳрайнда давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатини мезбонлардан қабул қилиб олинган 2:3 ҳисобидаги мағлубият билан бошлаган Саудия Арабистони термаси, чорак финалда Ироқни мағлуб этди ва келаси йил Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўлланма олди.

Фото: ОФК матбуот хизмати

Фото: ОФК матбуот хизмати

Гуруҳ босқичида Жанубий Корея термасини қолдириб кетган саудиялик футболчилар Ироқ билан учрашувда 2 та гол фарқи билан олдинда бора туриб, ўйиннинг асосий вақтида ҳисобдаги устунликни сақлаб қола олмади. Беллашувдан кейинги пенальтилар сериясида эса 6:5 ҳисобида устун келди.

Ироқ Осиё Чемпионатини тарк этди. Бироз аввалроқ мамлакат ўсмирлари қитъа чемпионлигини тантана қилганди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё Чемпионатининг чорак финалида Эронга рақиб бўлган. Мазкур жамоалар ўртасидаги ўйин эртага — 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув «Спорт» телеканали орқали жонли намойиш этилади.

Эронга қарши учрашув олдидан ўзбекистонликлар бош мураббийи Жасур Абдураимов билдирган фикрлар билан мана шу ҳавола орқали танишиб олиш мумкин.

Осиё Чемпионати—U19 Чорак финал 23 октябрь, якшанба

Ироқ — Саудия Арабистони 2:2 пен: 5:6

Голлар: Ракан Ал-Эназий, 65 (0:1). Абдулраҳмон Ал-Ями, 70 (0:2). Сожид Хусайн Обид, 75 (1:2). Мазин Фаёд, 80 (2:2).

Баҳрайн — Вьетнам

24 октябрь, душанбаЎзбекистон — ЭронЯпония — Тожикистон

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди