Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Япония императори Акихито билан 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарликни муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, император Токио–2020 да бўлиб ўтадиган мусобақаларнинг бир қисмини Фукусимада – 2011 йилда атом электр станциясида авария содир бўлган шаҳарда ўтказиш таклифини эшитганидан мамнун эканини таъкидлади.
«Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари Рио-де-Жанейродаги сингари тинчлик ва бирдамликка кучли туртки беради», – деди император.
Маълумот учун, Токио мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)