Куба ядровий қуролсизланишни биринчи навбатдаги масала деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Куба томони 21 октябрь, жума куни АҚШ вакиллари билан Нью-Йоркдаги музокараларда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Куба делегациясининг Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотида маълум қилинишича, ядро қуролининг мавжуд бўлишининг ўзи инсонларнинг яшаши учун жиддий хавф туғдиради.Шу муносабат билан Куба ядровий қуролсизланишнинг устуворлигини тасдиқлади.
Бундан ташқари, Куба делегацияси мамлакатга нисбатан иқтисодий, савдо ва молиявий блокада ҳар иккала давлат иштирокчиси бўлган бир қатор кўп томонлама ҳуқуқий ҳужжатларга номувофиқ эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)