Рио–2016 Олимпия ўйинларидаги мухлислардан бири сузиш бўйича Олимпиада чемпиони, австралиялик 20 ёшли Мак Хортоннинг жонини сақлаб қолди. Бу ҳақда Daily Mail’га таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Рио-де-Жанейродаги Олимпия ўйиналарида Хортоннинг иштироки вақтида мухлислардан бири унинг танасида меланома — одам учун энг хавфли бўлган зарарли ўсимтани эслатувчи шубҳали холни пайқади. Мухлис Австралия сузиш термаси шифокори билан боғланиб, сузувчига мутахассис кўригидан ўтишни тавсия қилди.
Октябрь ойида спортчи Мельбурн шаҳрида холни олиб ташлаш бўйича операцияни муваффақиятли ўтказди. Хортон ноябрь ойида машғулотларга қайтишни режалаштирмоқда.
«Шифокоримиз билан боғланиб, холни олиб ташлашни тавсия қилган инсонга улкан миннатдорчилик билдираман. Ўз вақтида берилган сигнал», – деб ёзди Хортон Instagram’даги саҳифасига.
Маълумот учун, Мак Хортон Рио–2016 Олимпиадасининг 400 метрга эркин сузиш бўйича чемпиони ҳисобланади.
Изоҳ (0)