Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шарқий Хитойнинг Цзинань шаҳри (Шаньдун провинцияси) полицияси мактаблардан бирида пичоқ билан қуролланган кимса томонидан гаровга олинган ўқувчини озод қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Фото: South China Morning Post

Фото: South China Morning Post

«Гаровга олинган тутқунликдан озод этилди. Тафсилотлар кейинроқ эълон қилинади», – дейилади маҳаллий полиция бошқармаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, пичоқ билан қуролланган номаълум кимса Цзинань шаҳридаги мактаблардан бирида ўқувчини гаровга олишдан аввал икки кишига жароҳат етказган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи яқин атрофдаги қишлоқлардан бирида яшайди. Тахмин қилинишича, у ва таълим муассасаси маъмурияти ўртасида можаро келиб чиққан.

Унинг хатти-ҳаракатлари сабаби ўрганилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Android телефонларда зилзиладан огоҳлантирувчи функцияни ёқиш усули (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
Маҳаллий
Фото: Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган тантанали маросим