«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси мухлисларнинг Twitter орқали унга билдирган илиқ изоҳларидан уялиб кетди, деб хабар бермоқда «iSport.ua».
29 ёшли аргентиналик футболчи жамоадошлари Херард Пике, Арда Туран, Иван Ракитич ва Серхи Роберто билан мухлисларнинг Twitter’да қолдирган изоҳларига ўз муносабатини билдирди.
«Барселона» мухлислари Арда Туранни «афсунгар» деб атаган бўлса, Херард Пикени машҳур Gangnam Style қўшиғи ижрочиси Psy’га ўхшатишди. Клуб мухлислари Иван Ракитични ўта содда деб ҳисоблади.
Футболчиларнинг изоҳларга муносабати қувончли бўлди, аммо Лионель Месси унга билдирилган изоҳлардан хижолат бўлди. Уни ўзга сайёралик деб атаган фойдаланувчининг изоҳини ўқиган Месси бироз ҳаяжонга тушиб, қуйидагича жавоб қайтарди.
«Мен хижолатдаман, ҳозир терлаб ҳам кетдим. Ўзга сайёраликдан бутунлай фарқ қиламан. Мен оддий инсонман», – деди Месси.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)