«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди. Бу ҳақда, УЕФА матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ишқибозлар ўртасида бўлиб ўтган овоз беришда Месси 38 фоиз овоз тўплади. Иккинчи ўринни «Лестер»нинг жазоирлик ярим ҳимоячиси Рияд Марез 20 фоиз овоз билан олди. «Боруссия» аъзоси, габонлик Пьер-Эмерик Обамеянг эса учинчи бўлди — 15 фоиз.
Месси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг учинчи тури доирасида «Манчестер Сити»га қарши кечган учрашувда (4:0) хет-трик муаллифига айланди. Шунингдек, у ишлаган пенальтидан Неймар унумли фойдалана олмади.
Изоҳ (0)