2010 йилда сайёранинг тутқунликда сақланаётган энг узун илони номини олган илон вафот этди. Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган Флаффи лақабли илон Огайо штатининг Колумбус ҳайвонот боғида яшар эди. Узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган 18 ёшли судралиб юрувчи ўсимта туфайли вафот этгандан сўнг, унинг ўрнини босувчи илонни топиш учун бир йилга яқин вақт кетди, деб ёзади National Geographic.
Ушбу мақомни Канзаснинг Full Moon Productions кўнгилочар боғида истиқомат қилувчи Медуза лақабли 10 ёшли тўрсимон бўғма илон (Broghammerus reticulatus) эгаллади.
Медузанинг узунлиги 7,67 метрга етади, оғирлиги эса 158,8 килограммни ташкил этади. Уни бутун узунлиги бўйича қўлда кўтариш учун 15 киши керак бўлади.
Унинг рациони чўчқа, буғу ва қуёнлардан иборат. У бир марта овқатланишда 40 килограммлик буғуни бутунлигича ютиб юбора олади.
Изоҳ (0)