БАА терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Ҳалилнинг хизмати билан Испания Ла Лигасининг учта клуби қизиқди, деб ёзди «Championat.asia». Булар: «Депортиво», «Эспаньол» ҳамда «Гранада».
Амирликларнинг «Ал-Аҳли» клуби шарафини ҳимоя қиладиган Аҳмад Ҳалилнинг шартнома муддати ўз якунига етиб бормоқда. Буни инобатга олган маҳаллий «Ал-Айн» клуби ҳам Аҳмад Ҳалилни ўз сафига қўшиб олиш учун бел боғлаган. Қайд этиш керак, ака-ука Абдулраҳмонлар тўп сурадиган «Ал-Айн» Осиё Чемпионлар Лигасининг финалига йўлланма олганди.
Ҳужумчининг ўзи унга бўлаётган Европа клубларининг қизиқиши борасида бирор фикр айтиб ўтмаган. Бундан бир неча йил муқаддам БАА термасининг бошқа бир аъзоси Умар Абдулраҳмонга «Манчестер Сити» ва бошқа бир қатор гранд клублар қизиқиш билдирганида, ярим ҳимоячи Амирликларни тарк этмаслигини маълум қилганди.
Изоҳ (0)