Ироқнинг Мосул шаҳри ИШИД гуруҳи жангариларидан тозаланганидан сўнг халқаро коалиция Ракка озодлиги ҳақида бош қотира бошлайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котибининг ўринбосари Тони Блинкен баёнот берди, деб хабар қилади «Ведомости».
«Биз бу хилофатни йўқ қилиш имкониятига эгамиз. Бунинг учун иккита нарсани қилиш керак: Ироқда Мосулни, Сурияда Раккани олиш», — деди у Франциянинг RTL телеканалига берган интервьюсида.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)