АҚШ молия вазирлиги Ливан шиаларининг «Ҳизбуллоҳ» радикал гуруҳи етакчиларидан бири Хайтам Али Табатабаийни тақиқ рўйхатига киритди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Табатабаий гуруҳнинг махсус мўлжал отрядларига командирлик қилади.
Турли версияларга кўра, жангари Суриядаги тўқнашувларда қатнашган, айни пайтда эса Ямандадир.
АҚШ молия вазирлигининг санкцион рўйхатига «Ҳизбуллоҳ»ни молиялаштиришда айбланаётган тўрт киши ва бир компания киритилди.
Изоҳ (0)