Федерал қидирув бюроси ходимлари Брэд Питт ва унинг 15 ёшли ўғли Мэддокс ўртасида юз берган можаро юзасидан актриса Анжелина Жолини сўроқ қилди. Бу ҳақда «Аргументи и факти» хабар берди.
Сентябрь ойида Жоли ажрашиш учун ариза берганлиги маълум бўлган эди. ОАВлар бунга Питтнинг алкогол таъсирида болаларга нисбатан тажовузкор бўлишини сабаблардан бири қилиб кўрсатди.
Кейинроқ Питт хусусий самолётдаги парвоз давомида болаларга овозини кўтарганлиги ва улардан бирига қўл кўтарганлиги ҳақида маълум қилинган эди. Полиция ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатди.
Манбаларнинг маълум қилишича, Питт ўғлининг қайсидир гапидан жаҳли чиқиб унга ташланганда Жоли уларнинг ўртасига киришга улгурган. Шифокорлар болани кўздан кечирганда унда калтакланганлик аломатларини топмаган.
Изоҳ (0)