Алеппонинг гуманитар йўлаклари бўйлаб жангарилар билан отишмада уч нафар россиялик офицер енгил жароҳат олди. Бу ҳақда Сурияда уруш олиб бораётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази маълум қилди, деб ёзади «Ведомости».
Ҳозирги пайтда ҳарбийларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётганлиги маълум қилинди. Отишма Ал-Машарк туманидаги ҳукумат қўшинларининг назорат-ўтказиш пунктида юз берган. Мудофаа вазирлиги офицерлар «Хмеймим» авиабазасига етказилганлигини маълум қилди.
Бундан ташқари, экстремистлар шарқий Алеппо ҳукумат органларининг 14 нафар вакилини шаҳарни тарк этишга ундагани учун қатл этган.
Алеппонинг шарқий қисмида «гуманитар танаффус» амал қилишни бошлаган биринчи кунида саккиз нафар жангари яраланиб, шаҳарни тарк этган. Сурияда 20 октябрь куни 8:00 дан аҳоли ва жангариларга махсус йўлаклар орқали шаҳарни тарк этиш имконини бериш учун «гуманитар танаффус» ўрнатилди.
Изоҳ (0)