Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах Токио–2020 Олимпия ўйинлари мусобақаларининг бир қисмини Фукусимада – 2011 йилда атом электр станциясида авария содир бўлган шаҳарда ўтказишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Токио–2020 Олимпиада мусобақаларининг бир қисмини фалокат юз берган ҳудудларда ўтказиш ғоясини муҳокама қилдик. Шу йўл орқали офат оқибатида вайрон бўлган ҳудудларни қайта тиклашга ҳамда у ерда яшаётган одамларга умид ва ишонч бағишлашга ёрдам берамиз», – деди Бах
Аввалроқ мусобақа ташкилотчилари бейсбол ўйинини Фукусимада ўтказиш имкониятларини муҳокама қилганди.
Маълумот учун, Токио мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинлари 2020 йилнинг 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)