Россия тергов қўмитаси 50 нафар спортчи, мураббий ва менежерни допинг масаласида сўроқ қилди. Бу ҳақда «Риа Новости» қўмита вакиласи Светлана Петренкога асосланиб хабар берди, деб ёзди «РБК».
Петренконинг сўзларига кўра, спортчиларнинг тиббий хулосалари кўздан кечириб чиқилган. Айни вақтда халқаро антидопинг қоидаларига жавобгар шахсларнинг барчаси ҳисобот топширишга мажбур. Улар орасида Россия спорт ишлари вазирлиги, Россия енгил атлетика федерациясининг раҳбарияти ва ишчи-ходимлари, «RUSADA» деб номланувчи Россия антидопинг агентлиги вакиллари бор, деб хабар берган тергов қўмитасининг расмий сайти.
Сўров давомида халқаро антидопинг ташкилоти (WADA) ва шунга яқин бўлган бошқа манбаалар билан ҳамкорлик қилиш йўлга қўйилган.
Допинг билан боғлиқ можаро Ричард Макларен бошчилигидаги бутунжаҳон антидопинг агентлигининг сўнгги чиқишидан кейин янада авж олди. Докладда допингга қарши кураш олиб борувчи давлат тизими Россияда иш бошлагани айтиб ўтилган бўлиб, унинг фаолияти Сочи—2014 Олимпиадасидан аввал ўзгарган қоидаларга кўра тартибга солингани қайд этилган.
Изоҳ (0)