Nissan Motor компанияси Mitsubishi Motors Corporation (MMC) машина ишлаб чиқарувчисининг 34 фоиз акцияларига эга бўлди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
MMC 237 миллиард иеналик 2,29 миллиард 506 миллион акция чиқарди. Уларнинг бари Nissan Motor томонидан сотиб олинди.
Nissan президенти ва бош директори Карлос Гон 14 декабрдан Mitsubishi Motors директорлар кенгашига бошчилик қилади. Шунингдек, кенгашга Nissan’нинг уч менежери қўшилади. Директорлар кенгашининг илгариги раиси ва компания президенти Осаму Масуко MMC бош директори лавозимини эгаллайди.
Изоҳ (0)