Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси иштирокчилари 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.
Самарқандга ташриф буюрган меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонаси билан танишди.
ИҲТ ТИВK иштирокчилари Самарқанд автомобилсозлик коллежи ҳамда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 1-академик лицейга ҳам ташриф буюрди.
Изоҳ (0)