АҚШ ва Жанубий Корея КХДРнинг муваффақиятсиз ракета учирганлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Yonhap агентлигининг хабар беришича, Шимолий Корея 20 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да Кусонг шаҳридан«Мусудан» баллистик ракетасини учирди.
Сеулнинг маълум қилишича, ракета АҚШ ва Жанубий Корея КХДРнинг ядровий дастурига қарши курашишга келишиб олган куни учирилди.
Хабарда қайд этилишича, «Мусудан» ракетасининг учирилиши Пхеньяннинг бир ҳафта аввал муваффақиятсиз учирилган ракета олдида обрўсини сақлаб қолиши керак эди.
АҚШ Стратегик қўмондонлиги маълумотига кўра, «Мусудан»нинг навбатдаги учирилиши муваффақиятсиз якунланган. Худди шу маълумотни Сеул ҳам тасдиқлади.
Изоҳ (0)