Ироқ федерал полицияси бўлинмаси Мосулнинг жанубий остоналаридан ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларини ҳайдаб чиқариб, 50 дан ортиқ нефть қудуғи ва нефтни қайта ишловчи заводни назорат остига олди. Бу ҳақда 18 октябрь, сешанба куни «Элаф» газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашрнинг маълум қилишича, Ал-Кайяра аҳоли пунктининг атрофида 30 дан ортиқ экстремист йўқ қилинган. Террорчиларнинг қўлидан 100 дан ортиқ оилани қутқаришга эришилди.
Ироқ ҳарбий хизматчилари Мосулдан жануби-шарқдаги Ал-Ҳамдания текислигидан ичкарига силжишда давом этмоқда. «Ас-Сумария» телеканалининг хабар қилишича, маҳаллий маъмурият биносида Ироқ давлат байроғи кўтарилган. Армия шаҳар чегарасидан 15 километр масофага яқинлашган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)