Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду голландиялик собиқ футболчи, ён амиотрофик склерозга қарши курашаётган Фернандо Риксенни «Легия»га қарши ЕЧЛ 3-тур ўйинига таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
Риксен 18 октябрь куни «Сантьяго Бернабеу» стадионида бўлиб ўтадиган учрашувга келишга розилик берди. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45 да старт олади.
Бундан ташқари, Роналду бўлажак учрашувга «Милан» клубининг собиқ ҳужумчиси Стефано Боргоновонинг бева хотинини ҳам таклиф қилди. Риксен сингари ён амиотрофик склероз билан хасталанган италиялик 2013 йилнинг июнь ойида ушбу касалликдан вафот этган.«Мен ён амиотрофик склерозни енга олган биринчи инсон бўлмоқчиман», – деди Риксен.
Маълумот учун, Риксен Шотландиянинг «Рейнжерс» клуби таркибида 188 та, Голландия терма жамоаси таркибида эса 12 та ўйин ўтказган. Шунингдек, у 2006–2009 йиллар давомида Санкт-Петербургнинг «Зенит» клуби шарафини ҳимоя қилган.
Изоҳ (0)